date

Путин Трамп ультиматумига ишонмайди, фронт қулашини кутаяпти

Путин Трамп ультиматумига ишонмайди, фронт қулашини кутаяпти

Россия 2-3 ой ичида Украинада бурилиш бўлишига ишонмоқда

Дунё сиёсий саҳнасида яна қайноқ ва зиддиятли жараёнлар юз бермоқда. Россия раҳбари Владимир Путиннинг сўнгги позицияси эса Ғарбдаги сиёсатчилар ва таҳлилчилар орасида турли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Reuters ахборот агентлиги тарқатган маълумотларга қараганда, Россия президенти Доналд Трамп томонидан қўйилган талаблар ва таҳдидларни жиддий қабул қилмаяпти.

Махфий манбаларга таянган ҳолда тарқатилган маълумотларга кўра, Путин ҳозирда Россия ҳарбий ҳаракатлари орқали муваффақият қозонишга ишонмоқда. Унинг фикрича, Украина фронти яқин 2-3 ой ичида қаттиқ емирилишга учраб, тўлиқ қулаб тушиши мумкин. Шу боис Кремл ҳозирги пайтда Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожя вилоятлари тўлиқ назорат остига олиниши учун фаол уринишлар бошлаган.

Бу орада Россия Бош штаби ҳам Путинга шунга ўхшаш сценарийни тақдим этгани ва уни шунга тайёргарлик кўришга ундаётгани маълум қилинди. Бу маълумотлар Россиянинг минтақадаги ҳаракатларини янги босқичга олиб чиқиши мумкинлигини англатади.

Шу билан бирга, Кремл музокаралар ўтказиш эҳтимолини бутунлай рад этмаяпти. Аммо Москва раҳбарияти АҚШ президенти Доналд Трампни жиддий сиёсий рақиб сифатида баҳоламаяпти. Манбаларнинг қайд этишича, Путин Трампнинг сўзларига ишонмаяпти, чунки у аввал ҳам ўз фикрини бир неча марта ўзгартирган ва айрим вазиятларда умуман ҳаракат қилмаган.

Кўпчилик таҳлилчилар бу ҳолатни катта сиёсий ўйин сифатида баҳолаяпти. Уларнинг фикрича, Россия келгуси ҳафталардаги ҳарбий муваффақиятлар орқали ўз позициясини мустаҳкамлашни ва шу орқали музокараларда юқорироқ даражада сўз юритиш имконига эга бўлишни кўзламоқда.

Бу жараёнлар нафақат минтақавий, балки глобал сиёсий вазиятга ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Трамп ва Путин ўртасидаги сўзлар уруши, амалдаги ҳаракатларга айланадими ёки йўқми — бу ҳозирча очиқ савол. Аммо бир нарса аниқ: ҳар икки тараф ҳам ўз манфаатларини ҳимоя қилишда чекинмасдан ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Трамп ультиматумига ишонмайди, фронт қулашини кутаяпти