
Суриядаги қуролли низолар Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши мумкин. Бу фикр Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш томонидан билдирилди, деб хабар қилди Kun.uz сайти.
У халқаро ҳамжамиятни Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш учун ҳаракатларни кенгайтиришга чақирган.
Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда дунё ҳамжамияти катта таҳдидлар билан тўқнашиши мумкин.
"Сурияда учинчи қўл томонидан олиб борилаётган уруш, шунингдек, Ироқдаги шундай уруш якунланиш арафасида. Агар вазият барқарорлашмаса, дунёдаги суперқудратли давлатлар, хусусан, АҚШ ва Россия иштирокида Учинчи жаҳон уруши юзага келиш хавфи мавжуд", - деган вазир ўринбосари.
«Анадолу» агентлиги сайтида Куртулмушнинг тўлиқ баёноти келтирилмаган, матн агентликнинг обуна бўлган мухлисларига тақдим этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар