
Россиянинг Зеленоград шаҳридаги ветеринария клиникасида биринчи бор балиққа ультратовуш текшируви амалга оширилди ва муваффақиятли операция қилинди.
Маълумотларга кўра, беш-етти ёшлар атрофидаги бирюза акар балиғи шифокорларга қорин қисмидаги шиш билан олиб келинган. Бир ҳафта ичида шиш тез ўсиб, балиқнинг сузиш қобилияти ёмонлашган ҳамда ҳожат чиқаришда қийинчиликлар кузатилган. Шунингдек, ўсма ёрилиш хавфи ҳам юқори бўлган.
Клиника ветеринарлари текширув давомида УЗИ мутахассиси Татяна Барагина балиқ қорнида қонли суюқликка тўлган киста борлигини аниқлади. Шундан сўнг жарроҳ Надежда Кузина пункция орқали кистани тозалаш амалиётини муваффақиятли бажарди.
Бундай тиббий муолажа клиника амалиётида илк бор ўтказилган бўлиб, тажриба самарали якунланди. Амалиятдан сўнг балиқ яна фаол ҳаракат қила бошлади ва нормал сузаётгани қайд этилди.
Мутасаддилар балиқ бир муддат шифокорлар назоратида бўлишини, чунки киста қайта суюқлик тўплаши эҳтимоли борлигини маълум қилди.
Манба: Peopletalk
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!