Сўнгги кунларда жанг майдонидаги вазият янада кескинлашди. The New York Times маълумотига кўра, Россия армияси Покровск шаҳри атрофида Украина мудофаа чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлди. Манбалар ёзишича, мудофаада пайдо бўлган бўшлиқлар рус қўшинларига бир неча километр ичкарига кириш имконини берган.
Стратегик аҳамиятга эга йўл таҳдид остида
The Financial Times таъкидлашича, ушбу ҳужум Доброполье ва Краматорск шаҳарларини боғлаб турувчи муҳим йўлнинг узилишига олиб келиши мумкин. Нашр бу ҳаракатни Россиянинг сўнгги бир йилдаги энг катта ҳарбий ютуқларидан бири сифатида баҳолади.
Украина армияси қўшимча куч йўналтирмоқда
Украина қуролли кучлари бош штаби Доброполье ва Покровск йўналишларидаги вазиятни оғир деб баҳолади. Айни вақтда Киев қўмондонлиги ушбу фронт чизиғига қўшимча жангчи ва техника юборишга мажбур бўлмоқда.
Луначарское устидан назорат
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги Покровскнинг шимоли-шарқида жойлашган Луначарское (Фёдоровка) қишлоғи устидан тўлиқ назорат ўрнатилганини маълум қилган эди. Бу эса ҳужум йўналишини кенгайтириш ва янги тактик устунликка эришиш имкониятини яратади.
Ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, Покровск атрофидаги вазият келгуси ҳафталарда Донбасс фронтидаги умумий стратегияга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Мухлислар ва сиёсий кузатувчилар эса бу ҳаракатлар можаро динамикасида қандай бурилиш яратишини қизиқиш билан кузатмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!