date

Рус ёшлари фаровон ҳаёт учун қанча маош истайди?

Рус ёшлари фаровон ҳаёт учун қанча маош истайди?

Россияда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ҳар учинчи ёш киши ўзининг касбий фаолиятининг энг юқори босқичида ойига камида 200 минг рубл даромад олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Peopletalk хабар бермоқда, таҳлилчилар эса қўшма сўров натижаларига таяниб шундай хулосага келишган.

Сўровда қатнашганларнинг 28 фоизи ойлик маошини 400 мингдан 500 минг рублгача етказишни орзу қилган. 24 фоиз респондентлар учун қулай даромад миқдори 100 минг рубл атрофида бўлса, 16 фоизи 300 минг рублдан кўпроғини мақсад қилади.

Касбий чўққига етиш ёши ҳақида фикрлар иккига бўлинган: иштирокчиларнинг 44 фоизи бу 36 ёшдан 40 ёшгача бўлган давр деб ҳисобласа, 38 фоизи 30 ёшдан 35 ёшни энг самарали йиллар деб билади. Қолган 18 фоиз эса касбий юксалишнинг энг юқори нуқтаси 40-50 ёшга тўғри келади, деб ишонади.

Ҳозирги даромад даражалари ҳам турлича: ёш россияликларнинг 27 фоизи ойига 50 минг рублгача, 22 фоизи 51 мингдан 81 минг рублгача, 24 фоизи 81 мингдан 101 минг рублгача, яна 27 фоизи эса 101 минг рублдан кўпроқ маош олади.

Сўров натижалари шуни кўрсатадики, иштирокчиларнинг кўпчилиги молиявий захира тўплашни бошлаб бўлган. Жамғарма қилишнинг асосий усуллари — банк омонатлари, акция ва облигацияларга сармоя киритиш. Кам ҳолларда эса ҳаёт суғуртаси, кўчмас мулк ёки олтинга маблағ йўналтирилади. Жамғарманинг асосий мақсадлари уй хариди ва келгусидаги пенсияни таъминлашдир.

Тадқиқот 2025 йил август ойида мамлакат бўйлаб 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 2,3 мингдан ортиқ иқтисодий фаол россияликлар ўртасида ўтказилган.

Айтиш жоизки, Россияда ўртача иш ҳақи ўсишда давом этмоқда. Rosstat маълумотларига кўра, жорий йилнинг май ойида ўртача ойлик маош 99 422 рублни ташкил этиб, ўтган йилнинг май ойига нисбатан 14,5 фоизга кўп бўлган. Шу билан бирга, айрим соҳаларда ходимлар маоши ушбу кўрсаткичдан икки-уч баравар юқори.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рус ёшлари фаровон ҳаёт учун қанча маош истайди?