Америка Қўшма Штатлари ва Россия ўртасида Украинага хавфсизлик кафолатлари бериш масаласида янги келишувга эришилгани маълум қилинди. АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг сўзларига кўра, бу келишувнинг кейинги қадами Украина томонига боғлиқ.
Уиткофф 16 август куни маълумот бериб, бунинг Украина ҳукуматига қанчалик мувофиқ келиши, яъни Киевнинг бу шартлар билан рози бўлиши муҳимлигини таъкидлади. "Ҳозирда барчаси Украинага боғлиқ", — деди у. Шунингдек, у Украина ва АҚШ раҳбарлари Доналд Трамп ва Володимир Зеленский ўртасидаги учрашувда бу масала муҳокама қилинишини айтди.
Шунга қўшимча, 18 август куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган учрашувга Франция президенти Эммануэль Макрон, Италия бош вазири Жоржа Мелони ва бошқа европа етакчилари ҳам ташриф буюришади. Трамп, Путин билан музокаралардан сўнг, Fox News телеканалига интервью бериб, келишувга анча яқин эканини билдирган ва кейин Украина томонидан расман розилик билдирилиши кераклигини таъкидлаган. Трампнинг фикрича, "барчаси президент Зеленскийга боғлиқ".
"The New York Times" нашрининг маълумотига кўра, Доналд Трамп Европа етакчиларига бутун Украина Донбасс ҳудудини Россияга топшириши таклифи билан чиққан.
Агар бу келишув амалга ошса, Европа ва АҚШнинг Украинанинг келажаги бўйича стратегиясини қайта кўриб чиқиш имкони бўлади. Мазкур учрашувдан кейин Украинадаги қуролли ҳарбий ҳаракатлар ҳақида қарорлар қабул қилиниши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!