
17 август куни ташкил этилган “Garden Ring” пойгаси Россия рекордлар китобига киритилди. Чунки у мазкур йўналишдаги энг йирик оммавий старт сифатида қайд этилди — пойга старт чизиғида 11 мингдан зиёд спортчи қатнашди. Умуман, тадбирда 30 мингдан ортиқ киши иштирок этди, деб ёзмоқда Daily.afisha нашри.
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Максим Ликсутовнинг таъкидлашича:
“Бугун ‘Garden Ring‘ биринчи марта узлуксиз марафон йўналишига айланди. Пойтахт марказидаги 16 километрлик масофада югуриш бўйича энг йирик эркин старт Россия рекордини ўрнатдик”, — деди у.
Расмийнинг сўзларига кўра, бундай тадбирларга қизиқиш йил сайин ортяпти:
“Биз аҳолида спортга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашишда давом этамиз”, — дея қўшимча қилди Ликсутов.
Мусобақада иштирокчилар ўз имкониятига қараб масофани танлашди: болалар учун 500 метрлик йўналиш, тажрибали спортчилар учун эса 16 километрлик масофа таклиф этилди. Ғолиблар ва совриндорлар кубоклар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.