date

Моторли қайиқда йўқолган ит икки кундан сўнг топилди

Моторли қайиқда йўқолган ит икки кундан сўнг топилди

Бурятияда одамлар ва полиция икки кун давомида излаган Ших-цзи зотига мансуб Лейси номли ит топилди. У мотори ишлаб турган, ёқилғи баклари тўла қайиқда якка ўзи кўлда сузиб юрган. Бу ҳақда Pravilamag хабар берди.

Ҳодиса Гусиноe кўлида содир бўлган. Оила аъзолари балиқ овлашга чиққан пайтда, улардан бири ит билан қайиқда юриб, кескин бурилган ва сувга тушиб кетган. Шу боис Лейси қайиқ билан ёлғиз ўз йўлида сузиб кета бошлаган.

Ит эгасининг сўзларига кўра, моторли қайиқ бензини тугагунга қадар кўл атрофида айланиб юрган. Бироз вақт ўтиб, дам олувчилар уни насос станциясига яқин Елник ҳудудидан топишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Моторли қайиқда йўқолган ит икки кундан сўнг топилди