date

Малайзияда қирувчи самолёт парвоз вақтида ёнди ва қулади

Малайзияда қирувчи самолёт парвоз вақтида ёнди ва қулади

Малайзия қироллик ҳаво кучларига мансуб ҳарбий қирувчи самолёт Куантан шаҳрида жойлашган Султон Ҳожи Аҳмад Шоҳ халқаро аэропортида ҳавога кўтарилиш жараёнида ёнғинга дучор бўлди.

The Star ахборот портали ёзишича, ҳодиса самолётнинг кўтарилишидан кўп ўтмай содир бўлган. Қуролли кучларга тегишли ҳаво техникаси қисқа парвоздан сўнг ёнғин туфайли назоратдан чиқиб, ерга қулаган.

Малайзия мудофаа идораси хабарига кўра, самолётдаги икки нафар учувчи замонавий хавфсизлик тизими ёрдамида ҳаводан чиқариб юборишга муваффақ бўлган. Ҳар иккиси ҳам шифохонага етказилган ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги маълум қилинган.

Ҳозирда қирувчи самолётнинг қулашига нималар сабаб бўлгани ўрганилмоқда. Мутахассислар техник носозлик ёки бошқа эҳтимолий омилларни аниқлаш учун махсус комиссия тузган.

Куантан шаҳрида жойлашган мазкур аэропорт мамлакатнинг муҳим ҳарбий ва фуқаролик ҳаво узелларидан бири ҳисобланади. Шу боис ҳодиса Малайзия жамоатчилиги орасида катта қизиқиш ва ташвиш уйғотди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, суриштирув натижалари яқин вақт ичида оммага эълон қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзияда қирувчи самолёт парвоз вақтида ёнди ва қулади