date

Microsoft собиқ ходимига 600 минг доллардан ортиқ тўлаб берди

Microsoft собиқ ходимига 600 минг доллардан ортиқ тўлаб берди

Microsoft ўзининг собиқ ходимига ишдан бўшатилгани учун 632 минг доллар (тахминан 50 миллион рубл) компенсация бергани маълум бўлди. Бу ҳақда Блинд форумида эълон қилинган маълумотга таяниб хабар қилинди, деб ёзмоқда Pravilamag нашри.

Исми ошкор қилинмаган мутахассис IT-гигантда қарийб 24 йил фаолият юритган. Ишдан бўшатилгач, у компенсация ва қўшимча мукофот талаб қилган. Маблағнинг бир қисми унинг узоқ йиллик меҳнат стажи ҳамда ишсизлик тўлови сифатида берилган. Энг катта улуш эса — компаниянинг “15/55 Пенсия жамғармаси режаси” доирасида ажратилган 350 минг долларлик акциялар бўлди.

Форумда ушбу тўлов турлича муносабатларга сабаб бўлди. Баъзи фойдаланувчилар: “24 йиллик хизмат учун бу деярли ҳеч нарса, бундан ҳайратда қолганимиз ачинарли”, дея фикр билдирди. Бошқалар эса, аксинча, компания ходимига пенсия арафасида муносиб тарзда рағбат берганини қайд этишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Microsoft собиқ ходимига 600 минг доллардан ортиқ тўлаб берди