date

Ниагарада автобус ағдарилиб, бир нечта сайёҳ ҳалок бўлди

Ниагарада автобус ағдарилиб, бир нечта сайёҳ ҳалок бўлди

Ниагара шаршараси яқинида йўл-транспорт фожиаси содир бўлди. BBC’нинг маълумот беришича, сайёҳларни Нью-Йоркка олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб тушган.

Ҳодиса оқибатида беш киши, жумладан бир бола вафот этган, яна ўнлаб йўловчилар турли даражада тан жароҳати олган. Автобусда жами 52 киши бўлгани айтилмоқда.

Нью-Йорк штати полицияси қурбонлар сони янада кўпайиши эҳтимолини истисно қилмади.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, жароҳатланганларга тиббий ва тил бўйича ёрдам кўрсатилмоқда, чунки жабрланганларнинг кўпчилиги Ҳиндистон, Хитой ва Филиппиндан келган сайёҳлар экан.

Автобуснинг нега йўлдан чиққанлиги сабаби ҳали аниқланмади. Гувоҳлар таъкидлашича, транспорт воситаси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва оқибатда ағдарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ниагарада автобус ағдарилиб, бир нечта сайёҳ ҳалок бўлди