
АҚШ миллий валютаси долларнинг асосий валюталар саватчасига нисбатан 13 йилдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. АҚШ ФЗТ қайта молиялаш ставкасини кўтаргани бунга сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Kun.uz сайти.
Хусусан, долларнинг евро, иен, фунт стерлинг, Канада доллари, швед кронаси, швейцар франкига нисбатан индекси 0,5 фоизга кўтарилиб, 102,27 пунктни кўрсатган. 2003 йилда бу кўрсаткич 102,62 пунктгача кўтарилган эди.
АҚШ ФЗТ сўнгги йилда илк маротаба қайта молиялаш ставкасини 0,5–0,75 фоизга оширишга қарор қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар