date

Вашингтонда миллий гвардиячиларга қурол олишга рухсат берилди

Вашингтонда миллий гвардиячиларга қурол олишга рухсат берилди

АҚШ пойтахти Вашингтонда миллий гвардиячиларга қурол олиб юришга рухсат берилди. Бу ҳақда DW нашри хабар тарқатди. Қурол фақат ҳаётга таҳдид туғилганда ишлатилиши мумкин.

Ҳозирда 1900 га яқин гвардиячи Оқ уй, Миллий хиёбон, вокзал ва метро бекатларини қўриқлаш билан шуғулланмоқда. Пентагоннинг маълум қилишича, ушбу қарор жиноятчиликни камайтириш мақсадида қабул қилинган.

Маълумотларга кўра, Дональд Трамп август бошида миллий гвардияни пойтахтга юборган. У жиноятлар сони юқори эканини таъкидлаган, бироқ расмий статистика зўравонлик ҳолатлари сўнгги йилларда камайганини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вашингтонда миллий гвардиячиларга қурол олишга рухсат берилди