Америка Қўшма Штатларида яна бир дахшатли ҳолат юз берди. Арканзас университетининг кампус ҳудудида жойлашган Муллинс кутубхонасида отишма қайд этилгани ҳақида расмий хабар тарқатилди. Университет маъмуриятининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда талабалар ва ходимларга кутубхона атрофидан дарҳол узоқлашиш, хавфсиз ҳудудга чиқиш тавсия этилди.
«Фаол отишма ҳақида сигнал берилгани учун, илтимос, Муллинс кутубхонаси ёнидан тезда узоқлашинг», — дейилади расмий хабарда.
Айни пайтда отишмага доир қўшимча маълумотлар очиқланмаган. Ҳодиса сабаблари, қурбонлар ёки жабрланувчилар ҳақида ҳали ҳеч қандай аниқ маълумот берилмаган. Мутасадди ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодисани ўрганишни бошлаб юборгани маълум қилинди.
Мутахассислар таъкидлашича, АҚШ университетларида бундай ҳолатларнинг тез-тез содир бўлиши жамоатчилик орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Ота-оналар ва талабалар хавфсизлик чораларининг кучайтирилишини талаб қилмоқда.
Бу отишма Арканзас университети тарихидаги энг оғир воқеалардан бири сифатида қайд этилиши мумкин. Расмийлар ҳодиса тафсилотларини яқин соатларда ошкор этиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар