Украинанинг миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши собиқ котиби ҳамда Олий Рада собиқ раиси Андрей Парубий отиб ўлдирилгани ҳақида "Обшчественное" телеканали ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.
Телеканал тарқатган ахборотда қуйидагича дейилади:
— Полиция Львов шаҳрида сиёсий арбоб отиб ўлдирилгани ҳақида маълум қилди. Гап Андрей Парубий ҳақида бормоқда.
Аввалроқ Украина полицияси Львовда отишма оқибатида бир сиёсий жамоат арбоби ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган, аммо ўша пайтда шахснинг исм-шарифи ошкор этилмаган эди.
ОАВнинг ёзишича, қотил «Glovo» етказиб бериш хизматида курьер сифатида ишлаган.
Маълумот учун, Андрей Парубий 2016–2019 йилларда Украина парламенти — Олий Радага спикерлик қилган. Шунингдек, 2014 йилда Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби сифатида ҳам фаолият юритган.
Мутахассислар бу воқеани Украина сиёсий ҳаётида катта шов-шувли воқеа сифатида баҳолашмоқда. Жамоатчилик эса қотиллик сабаблари ва ортида турган омиллар юзасидан расмий изоҳларни кутмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!