date

Украинада Андрей Парубий қотиллигида гумонланувчи қўлга олинди

Украинада Андрей Парубий қотиллигида гумонланувчи қўлга олинди

Украинада сиёсий саҳнани ларзага солган қотиллик иши юзасидан муҳим хабар тарқатилди. Украина ички ишлар вазири Игор Клименко ва мамлакат Хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Васил Малюк президент Владимир Зеленскийга Олий Раданинг собиқ раиси Андрей Парубийнинг ўлдирилишида гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Зеленский бу ҳақда шахсан ўзининг Telegram-канали орқали тунда хабар берди. Давлат раҳбарига кўра, тегишли ҳуқуқий ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, мавжуд барча маълумотлар жамоатчиликка очиқ тақдим этилади ва бу даҳшатли жиноятнинг ҳар бир жиҳати аниқланиши шарт.

Украина хавфсизлик хизмати эса ўзининг расмий баёнотида гумонланувчи шахс СБУ ходимлари, Миллий полиция ва Бош прокуратура иштирокида Хмелницкий вилояти ҳудудида қўлга олинганини маълум қилди.

«Жиноят очилди, қўлга олиш жараёни тўлиқ амалга оширилди ва у Украина президенти Владимир Зеленскийнинг шахсий назоратида бўлди», — дейилади СБУнинг баёнотида.

Шу тариқа, Украина жамоатчилиги катта шов-шувга сабаб бўлган сиёсий қотиллик ишида илк жиддий натижаларни кўришга эришди. Тергов жараёнлари эса жамоатчилик томонидан қизиқиш билан кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада Андрей Парубий қотиллигида гумонланувчи қўлга олинди