11:31 / 17.12.2016
6 693

Киев Россияга қарши санкцияларни кенгайтирмоқчи

Киев Россияга қарши санкцияларни кенгайтирмоқчи

Украина Ташқи ишлари вазири Павел Климкин мамлакат аҳолисининг сиёсий ишончини ошириш учун Киев Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиришга тайёрланаётганини айтди. Бу хақда Qalampir.uz сайти хабар берди.

“Биз томонларнинг сиёсий келишуви жараёнига ким таъсир ўтказаётгани тўғрисида аниқ тўхтамга келиш учун санкциялар рўйхатини айни ҳолатга мослаштиришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир янги санкциялар рўйхатини тузяпмиз”, дейди Павел Климкин.

Украина Ташқи ишлар вазирининг сўзларига қараганда, унинг вазирлиги нафақат мамлакатдаги, балки халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва адвокатлар тўғрисидаги маълумотларни текшириб чиқади.

Украина 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бир йил ичида Россиянинг жисмоний ва юридик шахсларига чекловлар қўйиш чораларини кўрган эди. Санкциянинг турли кўринишлари – мамлакатга кириш ва мол-мулкни мусодара қилишни тақиқлашдан тортиб Украина ҳудудида иқтисодий фаолият юритишгача бўлган чекловлар ўрнатилган эди.

Жорий йилнинг октябрь ойидан Украина раҳбари санкциялар рўйхатини кенгайтирди ва чеклов чоралари муддатини яна бир йилга чўзди.

Чекловлар 700 нафар жисмоний ва 270 дан ортиқ юридик шахсларга тегишли. Санкцияга дуч келганлар орасида “Башнефть”, “Рособоронэкспорт” компаниялари, “ЮТэйр”, “Ростех”, “Русал” авиакомпаниялари, шунингдек, Россия тўлов тизими ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев Россияга қарши санкцияларни кенгайтирмоқчи