date

БMT Покистонда хавфсиз миграция учун янги тармоқ ишга туширди

БMT Покистонда хавфсиз миграция учун янги тармоқ ишга туширди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан Покистонда миграцияни самарали бошқариш, одам савдосига қарши тизимли курашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги ташаббус амалга оширилди.

Ушбу ташаббус доирасида Миграция бўйича тармоқ (UN Network on Migration – UNNM) расман иш бошлади. Бу платформа БМТнинг турли агентликлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштириб, муаммоларга ягона ёндашувни шакллантиради.

Тармоқ фаолияти 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Глобал миграция келишуви асосида йўлга қўйилган. У асосан миграциянинг хавфсиз, қонуний ва инсонпарвар йўллар билан амалга ошишини таъминлашга хизмат қилади.

БМТнинг Покистондаги доимий координатори Муҳаммад Яҳё UNNM раҳбари этиб тайинланди. Унинг таъкидлашича, бу лойиҳа миграция соҳасидаги сиёсатлар ва амалиётларни яхшилашга хизмат қилувчи муҳим платформа бўлади.

Муҳаммад Яҳё таъкидлади: “Биз ушбу тармоқ орқали мигрантлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносабатда адолатли ёндашувни шакллантириш ва одам савдосининг олдини олишни кўзлаганмиз”.

Янги тармоқ доирасида илк бор Миграция кўп шериклик траст фонди (Multi-Partner Trust Fund – MMPTF) ҳам ташкил этилди. Бу фонд мамлакатда одам савдоси, инсон контрабандаси ва мигрантларга нисбатан ҳуқуқбузарликларга қарши комплекс чора-тадбирларни молиялаштиришни кўзлайди.

Фонднинг йўналиши “бутун жамият” ёндашуви асосида шакллантирилади. Бу дегани, фақат ҳукумат эмас, балки хусусий сектор, фуқаролик жамияти, ННТлар ва халқаро ташкилотлар ҳам масъулиятни бўлишади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БMT Покистонда хавфсиз миграция учун янги тармоқ ишга туширди