date

Америка брендларига қизиқиш пасайишига АҚШ обрўси сабаб

Америка брендларига қизиқиш пасайишига АҚШ обрўси сабаб

Жаҳон истеъмолчиларининг Америка брендларига нисбатан қизиқиши камайиб бормоқда. Бу ҳақда McDonald’s компанияси бош ижрочи директори Крис Кемпчински CNBC телеканалига берган суҳбатида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу ҳолатнинг асосий сабаби дунё миқёсида Қўшма Штатлар ҳақидаги ижобий тасаввурнинг йўқолиб бориши билан боғлиқ.

“Биз тўрт марта глобал сўровнома ўтказдик. Унда: ‘Американи давлат сифатида қандай баҳолайсиз? Америка брендларига муносабатингиз қандай? McDonald’s ҳақида фикрингиз қандай?’ деб сўрадик. Натижада, Америка атрофидаги ижобий муҳитнинг бироз пасайганини кўрдик”, — деди у.

Шу билан бирга, Кемпчински тадқиқот McDonald’s брендига бўлган муносабатга жиддий таъсир кўрсатмаганини қўшимча қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка брендларига қизиқиш пасайишига АҚШ обрўси сабаб