Туркия Афғонистонда содир бўлган ҳалокатли зилзиладан кейин унга инсонпарварлик ёрдамини йўллади.
TRT Haber маълумотига кўра, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, Табиий офат ва фавқулодда ҳолатлар бошқармаси ҳамда Турк Қизил ярим ой жамияти ҳамкорлигида тайёрланган 25 тонналик ёрдам Кайсеридаги Эркилет аэропортидан ҳарбий ҳаво кучлари самолёти орқали етказиб берилди.
Ёрдам юкида вақтинчалик бошпана қуриш учун материаллар, гигиена маҳсулотлари, озиқ-овқат тўпламлари ва бошқа зарур воситалар жой олган.
Маълумот учун, 31 августга ўтар кечаси Афғонистоннинг шарқида жойлашган Кунар вилоятида 6,0 магнитудали кучли зилзила юз берди. Оқибатда 1400 дан зиёд инсон ҳалок бўлди, 3100 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олди ва 5412 дан ортиқ уй бузилди. Фалокатдан кейин Кобул Туркиядан ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!