Россия аҳолиси 7 сентябр куни тўлиқ ой тутулишининг гувоҳи бўлади. Бу ҳақда “TASS” нашри Москва планетария услубий таъминот бўлими раҳбари Людмила Кошманнинг маълумотига таяниб хабар берди.
Астрономларнинг таъкидлашича, табиий манзара Москва вақти билан 18:28 дан 23:55 гача намоён бўлади. Ой тўлиқ Ер соясига тушадиган босқич қарийб бир ярим соат (20:31 дан 21:53 гача) давом этади. Тутилишнинг энг юқори нуқтаси эса 21:12 да кузатилади.
Кошманнинг сўзларига кўра, ушбу жойланиш Россиянинг булутсиз ҳар қандай ҳудудидан яққол кўриниши мумкин. Физика-математика фанлари доктори Сергей Богачев эса “Огоҳ бўлинг, Москва” Telegram-каналида табиий ҳодисани оддий кўз билан ҳам бемалол кузатиш мумкинлигини қўшимча қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар