date

Британия Россия активлари ҳисобидан Украинага миллиардлаб ёрдам берди

Британия Россия активлари ҳисобидан Украинага миллиардлаб ёрдам берди

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили Киевга сафари чоғида муҳим баёнот билан чиқди. Унга кўра, Лондон ҳукумати музлатилган Россия активларидан фойдаланиш орқали Украинага катта ҳарбий ёрдам кўрсатди.

3 сентябр, чоршанба куни эълон қилинган маълумотда қайд этилишича, Россия Федерациясидан олиб қўйилган маблағлар Украина учун қурол-яроғ ва ҳарбий воситалар харид қилишга йўналтирилган. Маблағ миқдори бир миллиард фунт стерлингдан ошиб кетди. Бу маблағ ҳисобидан турли соҳалар бўйича шартномалар тузилиб, Киев армиясига муҳим ресурслар етказиб берилмоқда.

Буюк Британия ҳукумати сайтида ёзилишича, ушбу маблағ Украинага юз минглаб артиллерия снарядлари, юзлаб зенит ракеталари, қурол-яроғ учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш имконини яратди. Шунингдек, техника ва ҳарбий транспорт воситалари учун сервис хизматлари ҳамда таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича янги келишувлар ҳам имзоланди.

Охирги 50 кун ичида Украина Британиядан улкан миқдорда ёрдам олди. Хусусан:
– 4,7 миллион ўқ-дори;
– 60 мингдан ортиқ артиллерия снарядлари;
– замонавий ракеталар ва ракетатизимлар;
– 2,5 мингдан зиёд дронлар;
– 200 дан кўп электрон уруш тизимлари;
– 100 та енгил қурол турлари;
– 30 дан зиёд махсус техника ва ҳаво мудофааси учун қўшимча жиҳозлар етказиб берилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай кўламдаги ёрдам Украина мудофаа салоҳиятини сезиларли даражада оширади. Британия эса ўз навбатида Россияга қарши кескин сиёсий ва иқтисодий босимни кучайтиришда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Россия активлари ҳисобидан Украинага миллиардлаб ёрдам берди