date

Лондон Украина армиясига 1 млрд фунт стерлинг ўтказди

Лондон Украина армиясига 1 млрд фунт стерлинг ўтказди

Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили Киевга ташрифи чоғида музлатилган Россия активларидан фойдаланган ҳолда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. 3 сентябр, чоршанба куни Британия вазири Россия Федерациясидан олиб қўйилган маблағлар 1 миллиард фунт стерлингдан ортиқ қурол ва бошқа ҳарбий ёрдам сотиб олишга сарфланганини айтди.

Бу Украинага юз минглаб артиллерия ўқ-дорилари, юзлаб зенит-ракеталар, қуроллар учун эҳтиёт қисмлар етказиб бериш, шунингдек, техника ва ҳарбий транспортга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича янги шартномалар тузиш имконини берди, дея хабар берди Буюк Британия ҳукумати сайти.

Сўнгги 50 кун ичида Украина Буюк Британиядан 4,7 миллион ўқ-дорилар, 60 минг артиллерия ўқлари, ракеталар ва ракета тизимлари, 2,5 мингдан ортиқ дрон, 200 дан ортиқ электрон уруш тизимлари, 100 та бирлик енгил қуроллар, 30 та машина ва ҳаво мудофааси учун қўшимча жиҳозлар олди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон Украина армиясига 1 млрд фунт стерлинг ўтказди