Қозоғистон ҳукумати қорамол гўшти экспорти учун махсус квота жорий этишини маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, бу қарорнинг асосий мақсади ички бозорда гўшт нархларининг кескин кўтарилишининг олдини олиш ва аҳолини етарли миқдорда маҳсулот билан таъминлашдан иборат.
Шу билан бирга, белгиланган квоталар йирик ишлаб чиқарувчиларга амалдаги шартномалар бўйича етказиб беришни давом эттириш ва ташқи бозорларда ўз позицияларини сақлаб қолиш имконини тақдим этади.
Ҳукумат матбуот хизмати таъкидлашича, бундай чоралар мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар