date

НАТО раҳбари: Украина хавфсизлигида қарорни Киевнинг ўзи қабул қилади

НАТО раҳбари: Украина хавфсизлигида қарорни Киевнинг ўзи қабул қилади

Прагада ўтказилган Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг мудофаа саммитида НАТО бош котиби Марк Рютте муҳим баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, агар тинчлик келишувига эришилса, Украина ҳудудида Ғарб қўшинлари жойлаштирилишини ҳал қилишга Москва аралашиш ҳуқуқига эга эмас, бу масалада фақат Киев қарор қабул қилади.

«Россиянинг Украина ҳақидаги фикри нима учун биз учун аҳамиятли бўлиши керак? Украина мустақил давлат. У ўз хавфсизлигини қандай таъминлашни ўзи белгилайди. Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун Россиядан рухсат олмаган. Агар Украина хавфсизлик кучларини таклиф этишни мақсадга мувофиқ деб билса, бу унинг тўлиқ ҳуқуқидир», — деди Рютте Россия президенти Владимир Путиннинг фикрларига изоҳ берар экан.

НАТО раҳбарининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украинада тинчликпарварлик миссияси ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр, аммо Америка қўшинларини у ерга юбориш ҳақида ҳеч қандай масала кун тартибида эмас. Унинг фикрича, АҚШ президенти Доналд Трамп Киев учун ҳақиқий хавфсизлик кафолатларини таъминлаш зарурлигини яхши англаб етади ва бу йўналишда қатъий ҳаракат қилмоқда.

«У Будапешт меморандуми ёки Минск келишувларида йўл қўйилган хатоларни такрорламайди», — дея алоҳида урғу берди Марк Рютте.

Бу баёнот халқаро майдонда Украина мустақил қарорларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим сиёсий сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО раҳбари: Украина хавфсизлигида қарорни Киевнинг ўзи қабул қилади