date

Янги зеландиялик қиз ЛEГО устида рекорд ўрнатди

Янги зеландиялик қиз ЛEГО устида рекорд ўрнатди

Янги Зеландиядан бўлган Габриел Уолл ЛEГО бўлаклари устида ялангоёқ 100 метр югуриб, Гиннес рекордлар китобига кирди. У бу масофани 24,75 сонияда босиб ўтди, деб хабар берди ташкилот сайти.

Югуришдан сўнг шифокорлар унинг оёқларида фақат терининг юқори қатламида майда йиртилишларни аниқлашди, аммо жиддий жароҳатлар қайд этилмади.

Габриелнинг ўзи бу тажрибани унутилмас деб атади: “Ўз имкониятларимни синаб кўриб, чегарадан чиқишга муваффақ бўлганимдан фахрланаман”, деди у.

Рекордга тайёргарлик ҳам осон кечмаган. У пойабзалдан воз кечиб, машғулотларни бассейнда ўтказган. Айнан шу ерда конструктор бўлакларига қадам қўйишни машқ қилиб, ўзини синовга тайёрлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги зеландиялик қиз ЛEГО устида рекорд ўрнатди