“Фуқаро Кейн”даги машҳур чана 14,75 млн долларга сотилди

1 дақиқа ўқиш214
“Фуқаро Кейн”даги машҳур чана 14,75 млн долларга сотилди

Американинг Heritage Auctions уйида ўтказилган савдода Орсон Уеллснинг 1941 йилда суратга олинган “Фуқаро Кейн” фильмидаги машҳур Rosebud чанаси рекорд нарх — 14,75 миллион долларга харид қилинди.

Мазкур чана фильм тарихида сақланиб қолган уч нусхадан бири бўлиб, у узоқ йиллар режиссёр Жо Данте қўлида бўлган. Данте 1984 йилда эски RKO Pictures студиясида ишлаётганида уни тасодифан топиб олган эди.

1941 йилда қарағай ёғочидан ясалган ушбу чананинг ўриндиғи қизил рангга бўялган бўлиб, “Rosebud” ёзуви билан безатилган. Жо Дантенинг сўзларига кўра, “Кинематография тарихининг бундай ноёб асарини сақлаб келиш шараф бўлди”.

Қолаверса, чана унинг ўз фильмларида ҳам фойдаланилган: “Explorers” (1985), “Suburgatory” (1989) ва “Gremlins 2: The New Batch” (1990).

Маълумот учун, “Фуқаро Кейн” фильмидаги бошқа чаналар ҳам аввал сотувга қўйилган: 1982 йилда Стивен Спилберг уни 60,5 минг долларга, 1996 йилда эса яна бир нусха номаълум харидорга 230 минг долларга сотилган эди.

“Фуқаро Кейн”даги машҳур чана 14,75 млн долларга сотилди

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?