date

Мушук югуриш йўлакчасида эгасига ҳамроҳ бўлди

Мушук югуриш йўлакчасида эгасига ҳамроҳ бўлди

TikTok ижтимоий тармоғида Оливер исмли мушукнинг видеоси тез тарқалди. У ҳар куни эгаси билан югуриш йўлакчасида машқ қилади. Қизнинг сўзларига кўра, мўйнали дўстининг одати туфайли у ҳам яхши жисмоний шаклга эга бўлган.

Овии Барани мушукни 2023 йилда уйга олиб келган. Масофадан ишлашга ўтгач, у кўпроқ ҳаракат қилиш учун югуриш йўлакчасини сотиб олган. Кутилмаганда Оливер ҳам бунга қизиқиб қолиб, тез орада машина билан “дўстлашган”.

“Мен йўлакчада югураётганимда, у ёнимда, ўнг тарафимда юради. Мен аста-секин тезликни оширдим, ҳозирда эса у соатига 6 км гача чопиши мумкин. Ҳар тонг уйғонгач, аввал сув ичади, кейин югуриш йўлакчасига чиқиб, уни ёқишимни кутади”, — дейди Овии.

Оливернинг машқлари ҳар куни ўн дақиқа давом этади. Аввал у 30 сония юради, сўнг бир дақиқа танаффус қилади ва кейин яна машқни давом эттиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мушук югуриш йўлакчасида эгасига ҳамроҳ бўлди