date

АҚШ ва Европа Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

АҚШ ва Европа Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда

АҚШ Россияни музокаралар столига олиб чиқиш учун Европа билан ҳамкорликда янги иқтисодий чекловлар жорий этиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент NBC телеканалига берган суҳбатида маълумот берди.

Бессентнинг таъкидлашича, АҚШ ва Европа Иттифоқининг биргаликдаги иқтисодий босими Москва учун жиддий қийинчиликлар туғдириши ва уни музокаралар жараёнига мажбур қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Унинг фикрича, Европа санкциялар масаласида Вашингтон тажрибасидан илҳом олиши лозим. Шу орқали икки томонлама босим янада самарали бўлиши мумкин.

Маълумки, АҚШ аввалроқ Россия нефтини харид қилаётгани сабабли Ҳиндистонга нисбатан қўшимча божлар қўллаганди.

Bild ва Reuters манбалари хабар беришича, 4 сентябрь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Европа етакчилари билан учрашувда улардан Россия нефтини харид қилишни тўхтатишни қатъий талаб қилган.

Бу вазият Россия иқтисодиётига яна бир босим сифатида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, янги санкциялар орқали Ғарб Москвадан позициясини ўзгартиришни кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Европа Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда