date

AI туфайли 65 ёшли банк ходими ишсиз қолди

AI туфайли 65 ёшли банк ходими ишсиз қолди

Австралияда кутилмаган воқеа юз берди: банкда 25 йил ишлаган 65 ёшли Кетрин Салливан сунъий интеллект жорий этилгач, ишсиз қолди. The Sun ёзишича, у янги тизимни йўлга қўйишда фаол қатнашган бўлса-да, кейин айнан шу технология сабабли ишдан бўшатилди.

Салливан мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимида фаолият юритган ва Bumblebeye AI номли дастурий тизимни синовдан ўтказишда ҳам иштирок этган. Аммо орадан кўп ўтмай, у ва айрим ҳамкасбларига янги технологияларга ўтиш баҳонасида ишдан бўшаш тўғрисида хабар берилган.

Банк матбуот хизмати маълум қилишича, сунъий интеллектдан фойдаланиш самарадорликни ошириш учун жорий этилган. Бироқ дастлабки жараёнда Bumblebeye AI катта ҳажмдаги мурожаатларни қайта ишлашда қийналди ва натижада айрим ходимларга қайтиб келиш таклиф қилинди.

Шунга қарамай, Кетрин Салливан бу имкониятдан воз кечди. Унинг айтишича, янги лавозим унга узоқ муддатли барқарорликни кафолатламаган. Банк раҳбарияти эса ишдан бўшаганларга моддий ва психологик ёрдам кўрсатишини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » AI туфайли 65 ёшли банк ходими ишсиз қолди