Бавариянинг Швабах шаҳрида жойлашган кўп қаватли уй аҳолиси тунги тинимсиз интерком жирингидан безиб, полицияга мурожаат қилишди. Тҳе Гуардиан ёзишича, ҳодисанинг “айбдори” ўқувчилар эмас, балки шилимшиқ бўлиб чиққан.
Дастлаб маҳаллий аҳоли буни мактаб болалари ҳазиллашяпти, деб ўйлашди. “Биз аллақачон ухлашга ётган эдик... Одатда соат 22:00 дан кейин эшикни очмаймиз, шунинг учун қўнғироқ чалина бошлаганда эътибор бермадим. Бу болалар қилаётган иш бўлса керак, деб ўйладим”, — дейди Лиза исмли уй аҳолиси.
Аммо қўнғироқлар пайтида ҳаракат сенсори ишга тушмаган. Вақт ўтиб, аҳоли безовталикдан чарчаб, полицияни чақиришга қарор қилишди.
Полиция ходимлари билан биргаликда эшик панелини синчиклаб текширган аҳоли, унда судралиб юрган шилимшиқни топишди. “Биз ҳатто у датчиклардан ўтаётганда қолдирган шилимшиқ изларини ҳам аниқ кўрдик”, — дея эслайди маҳаллий аҳолининг яна бири.
Айни вақтда, Францияда эса медузалар тўдаси туфайли атом электр станцияси вақтинча фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!