date

Қора денгиз остида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди

Қора денгиз остида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди

Қримдаги Тарханкут бурнида ёш ғаввос севгилисини ноодатий тарзда ҳайратда қолдирди. Неw Ёрк Пост ёзишича, 21 ёшли Красноярсклик Даниил узоқ йиллик севгилиси Настяга сув остида турмуш қуришни таклиф қилган.

Сув остида бўлганида, Настя тошли денгиз тубини ўрганаётган эди. Тўсатдан у тошлар орасига моҳирона сиқиб қўйилган шампан шишасига кўзи тушди. Қизиқиш кучайиб, шишани бўшатишга уринди, лекин орқасига ўгирилиб қараса, қўлида узук билан очиқ қутичани ушлаб турган Даниилни кўриб ҳайрон бўлди.

Севги онини янада сеҳрли қилиш учун Даниил узукни сув пуфакчалари орасида Настянинг бармоғига тақиб қўйди. Шундан сўнг улар қўл ушлашиб бирга сузиб кетишди.

Уч йилдан бери бирга бўлган жуфтлик ёз мавсумида даромад топиш учун Қримга боради. Уларни айнан денгизга бўлган умумий меҳрлари бир кун қирғоқда ўз ҳаётларини қуришга илҳомлантирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қора денгиз остида йигит севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди