date
views 7 044

Россиянинг Туркиядаги элчиси отиб кетилди

Россиянинг Туркиядаги элчиси отиб кетилди

Анқарада Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андрей Карлов қуролланган шахснинг ўққа тутиши оқибатида яраланиб, касалхонага элтиш вақтида ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинмоқда. Бу ҳақда "Дийдоразиз" нашри хабар берди. Аммо, бу маълумотлар ҳали расман тасдиқланганича йўқ.

«Турклар нигоҳидаги Россия» номли фотокўргазмага ташриф буюрган элчи Андрей Карловга қуролланган шахс томонидан ҳужум уюштирилган. Оқибатда элчи жиддий яраланган. Шунингдек, яна уч кишининг жароҳатлангани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Туркиядаги элчиси отиб кетилди