11:12 / 20.12.2016
7 235

Россия ТИВ Карловнинг ўлимини тасдиқлади ва бу ҳодисани теракт сифатида баҳолади

Россия ТИВ Карловнинг ўлимини тасдиқлади ва бу ҳодисани теракт сифатида баҳолади

Анқарадаги замонавий санъат галереясида Россия элчиси Андрей Карловнинг отиб ташланиши теракт сифатида баҳоланди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

У элчининг шифохонада ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар туфайли жон берганини тасдиқлади.

Рўй берган ҳодиса ҳақида мамлакат президенти Владимир Путин хабардор қилинган.

"Президентга Россиянинг Туркиядаги элчисига уюштирилган ҳужум ҳақида маълумот етказилди. Маълумот текширилмоқда, президент ТИВ ҳамда махсус хизматлар ҳисоботини тинглайди", деган президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

Бундан олдинроқ, қотил воқеа жойида йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.

Hürriyet нашрининг ёзишича, қотил ўз ҳаракатларини Суриядаги хунрезликларга жавоб сифатида маълум қилган.

Қотиллик видеоси маҳаллий телеканаллардан бири камерасига муҳрланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ТИВ Карловнинг ўлимини тасдиқлади ва бу ҳодисани теракт сифатида баҳолади