date

ChatGPT Непал бош вазирлигига собиқ судьяни таклиф қилди

ChatGPT Непал бош вазирлигига собиқ судьяни таклиф қилди

Непалда ёшлар қўзғолони бутун мамлакатни титратди. Мактаб ўқувчилари ва талабалар ҳукуматнинг ёниб турган биноси фонида суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатишди. Атиги бир неча соат ичида ушбу фотосурат 300 мингдан зиёд лайк йиғиб, глобал муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ёшлар интернет ва ижтимоий тармоқларни чеклашга қарши чиқишди. Натижада мамлакатдаги сиёсий тизим бутунлай издан чиқди. Вазирлар ўз лавозимларини ташлаб, чет элга қочишга мажбур бўлди. Давлат даражасидаги муҳокамалар эса Discord платформасига кўчди.

Энг қизиғи шундаки, янги бош вазир масаласи ҳам интернет орқали ҳал қилиниши мумкин. Ёшлар ва фуқароларнинг катта қисми ChatGPT ёрдамида номзод танлаш ғоясини илгари суришди.

Нейротармоқ бу лавозим учун собиқ бош судя — 73 ёшли Сушила Каркини энг муносиб шахс сифатида кўрсатди. Унинг фикрича, Карки турли сиёсий гуруҳларнинг ишончини қозона оладиган ва мамлакатда зарур ислоҳотларни амалга оширишга қодир тажрибали шахс ҳисобланади.

Непалда юз берган бу воқеалар нафақат мамлакат ичида, балки халқаро майдонда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Ёшларнинг исёни янги сиёсий саҳифа очиши мумкин, деб баҳоланмоқда. Шу билан бирга, интернет орқали бошқарув ва сунъий интеллект ёрдамида қарор қабул қилиш ғояси жаҳон ҳамжамиятида ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Непал ёшлари ўз ҳаракати билан тарихга кириши аниқ. Энди уларнинг қўлида фақат ҳокимият эмас, балки бутун мамлакатнинг келажаги турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ChatGPT Непал бош вазирлигига собиқ судьяни таклиф қилди