Украина президенти Владимир Зеленский Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия раҳбарларининг маслаҳатчилари билан муҳим учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида урушни тўхтатиш ва хавфсизлик масалалари асосий муҳокама мавзуси бўлди.
«Бизда аниқ режа мавжудлиги мени хурсанд қилади. Шу билан бирга, ҳозир қайси босқичдамиз – шу ҳақда айрим тафсилотларни баҳам кўришдан мамнунман. Менимча, урушни якунлашнинг қайси йўли танланишидан қатъи назар, аввалдан аниқ стратегияга эга бўлиш жуда катта аҳамиятга эга», – деди Зеленский учрашувдан кейинги баёнотида.
Унинг таъкидлашича, Россия нафақат тўқнашувни якунлашни хоҳламайди, балки уни янада кучайтиришга интилаяпти. Украина раҳбарининг фикрига кўра, Польша ҳудудига учувчисиз дронларни йўллаш орқали Москва бутун Европага реал хавф солмоқда.
«Шу сабабли хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш жараёнини имкони борича тезроқ якунлаш шарт», – дея қўшимча қилди Зеленский.
Шунингдек, у Россия билан тўқнашув тажрибасини шериклар билан ўртоқлашишга ҳамда НАТОнинг умумий мудофаа тизимига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини алоҳида урғулаб ўтди.
Зеленскийнинг бу баёноти Украина ва Европанинг хавфсизлик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!