
Туркияннинг Ўрта ер денгизи бўйида қадимий Ликия халқи яшаган. Ҳозир бу жой "Ликия йўли" деб аталиб, қадимий қал’алар ва қабртошлар билан машҳур. Ликия халқи мустақил бўлиб, тарихда ўзига хос сиёсий тизим қолдирган.
Эрамиздан аввалги II асрда тузилган Ликия иттифоқи 23 шаҳарни бирлаштирган. Унда йирик шаҳарлар уч овоз, ўртачалари икки овоз, кичиклари эса бир овозга эга бўлган. Шаҳарлар ўз раҳбарини сайлаб, солиқларни йиғган.
1787-йилда АҚШ конституцион йиғилишида Жеймс Мэдисон Ликия иттифоқини мисол қилиб келтирган. Унга кўра, бу тизим адолатли вакилликка асосланган бўлиб, кейинчалик АҚШ Конституциясига ҳам таъсир қилган.
Бугун Хантос ва Патара харобалари Ликия ҳаётидан дарак беради. Лекин уларнинг энг катта мероси — дунё демократиясига таъсир қилган ғоя бўлиб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!