date

Байрут фожиаси ортидаги россиялик кема эгаси Болгарияда қўлга олинди

Байрут фожиаси ортидаги россиялик кема эгаси Болгарияда қўлга олинди

Болгарияда 2020 йилда Ливан пойтахти Байрут портида рўй берган даҳшатли портлаш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида муҳим фигурант сифатида кўрсатилган россиялик кема эгаси Игор Гречушкин қўлга олинди. Бу ҳақда AP агентлиги Ливан адлия тизимидаги тўрт манбага таяниб хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳибсга олишга сабаб — Ливан тергов судяси томонидан Гречушкин ва кема капитани Борис Прокошевга нисбатан чиқарилган икки хил халқаро ордер бўлган. Интерпол қидируви бошланганига қарийб беш йил тўлганидан кейингина улардан бири қўлга тушди.

Ҳозирги пайтда Ливан адлия органлари Гречушкинни Бейрутга топшириш бўйича расмий сўровномани тайёрламоқда. Агар экстрадиция амалга ошмаса, терговчилар уни сўроқ қилиш учун тўғридан-тўғри Болгарияга йўл олишлари мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

AP агентлигининг қўшимча қилишича, Россия ва Кипр фуқаролигига эга бўлган Гречушкин ўтган ҳафта Кипрдан Болгария пойтахти Софияга келганида аэропортда ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Байрут портида сақланиб турган аммиакли селитра улкан портлашга сабабчи бўлган ва минглаб одамлар жабр кўрган эди. Мазкур фожиа ҳанузгача Ливан тарихидаги энг қўрқинчли саноат ҳалокатлардан бири сифатида эсга олинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байрут фожиаси ортидаги россиялик кема эгаси Болгарияда қўлга олинди