Россияда 2025 йилнинг дастлабки саккиз ойи давомида китоб дўконларидаги савдо ҳажми 6–18 фоизга камайгани маълум қилинди. Бунга асосий омил сифатида китоб бозорининг қарийб 65 фоизини эгаллаган бозор савдосининг жадал ўсиши кўрсатилмоқда.
Шунга қарамай, китоб дўконлари тармоғининг умумий айланмаси 1,1 фоизга ўсди. Бу эса китоб нархининг кескин қимматлаши билан изоҳланади. Ҳозирда дўконларда ўртача нарх 546 рублни ташкил этмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 12,3 фоизга кўпдир. Нашриётлар бу ҳолатни қоғоз, босма ишлари ва логистика харажатларининг ўсиши билан боғлашмоқда, дея хабар берди “Коммерсант”.
Бундан ташқари, китоб дўконларига ташрифчилар сони ҳам қисқарган. Ўртача оқим 6,6 фоизга камайган бўлса, айрим ҳудудларда 20 фоизгача пасайиш кузатилган. Бир йил ичида мамлакат бўйлаб 200 дан зиёд дўконлар ёпилгани ҳам бозордаги хавотирни кучайтирган.
Шу билан бирга, рақамли китоблар сегменти ўсишда давом этмоқда. Электрон форматлар кўплаб китобхонлар учун қулай ва амалий альтернатива сифатида тобора оммалашиб бормоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!