Украинага АҚШ ва НАТО ташаббуси доирасида тайёрланган устувор эҳтиёжлар рўйхати — PURL (Prioritized Ukraine Requirements List) дастури асосида ҳарбий ёрдам етказиб берилди. Бу ҳақда "РБК-Украина" нашрига НАТО вакили маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар мазкур дастур доирасида тўртта пакет молиялаштирилган. Биринчи ёрдам партияларидан айрим жиҳозлар аллақачон Украинага етказилган бўлса, яна кўплаб техникалар ҳозирда йўлда экани таъкидланди.
Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский PURL дастурининг дастлабки ёрдам пакетлари Patriot ҳаво мудофаа тизими ҳамда HIMARS залпли ўт очиш тизими учун ракеталарни ўз ичига олишини маълум қилган эди.
Шу тариқа, Киевга йўналтирилган янги ҳарбий ёрдам нафақат Украина армиясининг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлайди, балки ҳозирги шароитда НАТО ва АҚШнинг қўллаб–қувватлаш сиёсатини яна бир бор намоён этади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!