21:07 / 21.12.2016
7 272

Қозоғистонда Су-27 самолёти қулаб тушди

Қозоғистонда Су-27 самолёти қулаб тушди

Қозоғистон Қуролли кучларига тегишли Су-27 самолёти ҳарбий ўқув-машғулоти чоғирда фалокатга учради. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳодиса тунги учиш вақтида рўй берган. Учувчи майор Искаков самолётни аҳоли турар жойлари устига қулашдан сақлаш учун бор имкониятини ишга солган ва кейин муваффақиятли катапульта қилинган.

Айни вақтда учувчининг аҳволи барқарорлиги айтилган. Ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича комиссия тузилган.

Вазирлик маълумотига кўра, Искаков тунги учишларда 556 соатлик амалиётга эга бўлган тажрибали учувчи ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Су-27 самолёти қулаб тушди