date

Клеопатра сирини очишга яқин: арxeологлар шов-шувли топилма қилдилар

Клеопатра сирини очишга яқин: арxeологлар шов-шувли топилма қилдилар

Мисрда арxeологлар жаҳон илмий жамоатчилигини ҳайратга солган топилма ҳақида маълум қилди. Улар қадимий, сув остида қолган порт изларини очишди ва бу кашфиёт Клеопатра қабрини топиш йўлида муҳим калит бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Туризм ва арxeология ишлари вазирлиги хабар берди.

Доминикан арxeологик экспедицияси Тапосирис Магна ибодатхонаси яқинида тош ва металлдан ясалган лангарлар, амфоралар ҳамда ички порт қолдиқларини қазиб олди. Шунингдек, ибодатхонани денгиз билан боғлайдиган қадимий туннел ҳам топилди. Экспедиция раҳбари доктор Кэтлин Мартинеснинг сўзларига кўра, бу топилмалар Клеопатра ва унинг машҳур севгилиси Марк Антоний айнан шу ерда дафн этилган бўлиши эҳтимолини янада кучайтиради.

Клеопатранинг қабрини қидириш ишлари бир неча йиллардан буён давом этмоқда ва турли тахминларга бой. Агар бу назария исботланса, у сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик археологик сенсация бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Клеопатра милоддан аввалги 51 йилда 18 ёшида Миср тахтига чиқиб, акaси Птолемей XIII билан биргаликда ҳукмронлик қилган. Кейинчалик у Юлий Цезарнинг ҳимоясига эга бўлди, унинг вафотидан сўнг эса Марк Антоний билан яқин муносабат ўрнатди.

Бироқ қироличанинг ҳаёти фожеали тугади: Рим қўшинлари Мисрни босиб олгач, у ўз жонига қасд қилди. Клеопатра Марк Антоний ёнида дафн этилган, деган қарашлар мавжуд, аммо уларнинг қабри ҳануз сирли бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Клеопатра сирини очишга яқин: арxeологлар шов-шувли топилма қилдилар