date

Пул ҳақида ўйлар зоомерларнинг тунларини бедор қилади

Пул ҳақида ўйлар зоомерларнинг тунларини бедор қилади

Ген З яна муҳокамада — бу сафар уларнинг уйқусиз тунларининг сабаби ҳис-туйғулар эмас, балки молиявий хавотирлар. Amerisleep ўтказган сўровга кўра, бу авлоднинг 70 фоизи пул ҳақидаги стресс орқали ухлай олмайди. Гап фақат кофе ёки такси нархининг ошишида эмас — улар инфляциядан тортиб ишсизликкача бўлган барча ҳолатлардан ташвишда.

Бироқ хавотир кучайса-да, уларнинг кўпчилиги молиявий захира яратиш ёки бюджетни ўрганишга шошилмаяпти. Аксинча, кўплари сериал кўриш ёки TikTok’да чексиз вақт ўтказиш билан овора. Сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпроғи «ҳеч нарсани ўзгартиролмайман, фақат ётганимча ўйлайман» деб тан олган. Лекин бу одат — тунда узлуксиз ижтимоий тармоқларда юриш — хавотирни камайтирмай, аксинча, янада оширар экан.

Ҳар учинчи зоомер шу йўлни танлайди — фаол ҳаракат ўрнига экран орқали «осойишталик». Мутасаддилар эса буни хавфсиз кўринса-да, охир-оқибат уйқуни бузадиган ва руҳий ҳолатни оғирлаштирадиган қочиш усули, дея баҳолашмоқда.

Мутахассислар содда бир усулни тавсия қилади: «ташвиш ойнаси». Кунига 15-20 дақиқа ташвишли фикрларни ёзиб чиқиш ва уларга ечим излаш уйқуда тинчликка хизмат қилади. Шунингдек, телефон учун «комендантлик соати» белгилаш ва гаджетларни бошқа хонага қўйиш тавсия этилади.

Ниҳоят, молиявий барқарорлик ҳиссини ошириш учун реал мақсад қўйиш лозим: кичикдан бошланг — бир оз маблағни захира қилинг ёки майда қарзни ёпинг. «Билим хавотирни пасайтиради», дейди тадқиқотчилар. Улар баъзан назоратни қайта қўлга олиш — тахмин қилишни тўхтатиш ва ҳисоб-китоб қилиш билан бошланишини эслатадилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пул ҳақида ўйлар зоомерларнинг тунларини бедор қилади