date

Кенг кўламли рейд: овқатланиш соҳасида қонунбузарликлар фош этилди

Кенг кўламли рейд: овқатланиш соҳасида қонунбузарликлар фош этилди

Германияда умумий овқатланиш соҳасида ноқонуний ишчи кучидан фойдаланишга қарши кенг кўламли рейд амалга оширилди. Федерал божхона терговчилари 19 сентябрь куни мамлакатнинг турли шаҳарларида махсус текширувлар ўтказди.

Кёлн божхона бошқармаси матбуот котиби Йенс Аланднинг dpa агентлигига билдиришича, бу операция бутун Германия ҳудудида олиб борилмоқда ва асосий мақсад — ноқонуний ишга жойлашиш ҳолатларини фош этиш, энг кам иш ҳақи қоидаларининг бузилишини аниқлаш ҳамда қонунга хилоф меҳнатга чек қўйишдир.

Агентлик маълумотларига кўра, текширувларда бир неча минг божхона ходимлари иштирок этди. Ресторан ва меҳмонхоналар асосий эътибор марказида бўлди. Илк рейдлар Кёлн шаҳрида амалга оширилиб, дастлабки натижаларда учта муассасада қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилди.

Йенс Аланд сўзларига кўра, бу каби ҳолатлар деярли ҳар куни кузатилмоқда. «Кўплаб корхоналар ишчиларини ноқонуний равишда ишга олиб, уларга белгиланган энг кам иш ҳақидан ҳам камроқ маош тўлаб келмоқда. Биз бундай хабарларни тез-тез қабул қиламиз», — деди у.

Рейдлар нафақат янги текширувлар, балки аввалдан маълум қилинган корхоналардаги ҳолатларни ўрганишни ҳам ўз ичига олди. Шу куни депортация қилиниши лозим бўлган бир шахс ҳам аниқланиб, иммиграция хизматига топширилгани хабар қилинди.

Ҳозирча умуммиллий рейднинг якуний натижалари эълон қилинмаган. Бироқ мутахассислар текширувлар давомида қатор қонунбузарликлар очилиши ва ноқонуний меҳнат ҳолатларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кенг кўламли рейд: овқатланиш соҳасида қонунбузарликлар фош этилди