date

Виктор Юшченко: Украина ғалабаси учун Москвагача бориш зарур

Виктор Юшченко: Украина ғалабаси учун Москвагача бориш зарур

Украина собиқ президенти Виктор Юшченко Киевнинг урушдаги келажак йўли ҳақида кескин баёнот берди. Унинг таъкидлашича, ҳақиқий ғалабага эришиш учун Украина фақат чегараларни тиклаш билан чекланмаслиги, балки Москвагача бориши шарт.

Юшченконинг сўзларига кўра, ғалаба тушунчаси ҳар бир инсон учун турлича. «Баъзилар учун ғалаба деганда фронт чизиғида қолиш етарлидек туюлади. Аммо мен буни қабул қила олмайман. Бу йўл келажак авлод учун ҳал этилмаган муаммолар қолдириши мумкин», — деди у.

Собиқ президентнинг фикрича, 1991 йил чегараларига қайтиш ғалабанинг тўлиқ маъносини англатмайди. «Бу фикрга кўшила олмайман. Агар шундай қарор қабул қилинса, фарзандларимиз ва набираларимиз яна даҳшатли хавф-хатар билан яшашга маҳкум бўлади. Чунки Москва режими мавжуд экан, дунёдаги ҳеч бир миллат, ҳеч бир давлат ўзини тўлиқ хавфсиз сеза олмайди», — дея қўшимча қилди Юшченко.

Унинг таъкидлашича, Украина ва бутун халқаро ҳамжамият тинчлик ва барқарорликка эришиши учун Россиядаги ҳозирги сиёсий тузум йўқолиши лозим. Шу боис у «Москвагача бориш» ғоясини ягона стратегик йўл сифатида кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, Виктор Юшченко 2005–2010 йилларда Украина президенти лавозимида ишлаган ва мамлакат тарихида турли сиёсий ислоҳотлар ҳамда халқаро муносабатларда муҳим қадамлар билан танилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Виктор Юшченко: Украина ғалабаси учун Москвагача бориш зарур