date

Демократлар Трампдан ҳукумат ишини тўхташидан қутқаришни сўрамоқда

Демократлар Трампдан ҳукумат ишини тўхташидан қутқаришни сўрамоқда

АҚШ конгрессидаги демократлар етакчилари федерал ҳукумат ишини тўхтаб қолиш хавфини бартараф этиш учун президент Доналд Трамп билан тез орада учрашув ўтказиш зарурлигини таъкидлашди. Улар президентга йўллаган мурожаатда, республикачиларнинг соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришдан бош тортаётгани вазиятни янада кескинлаштираётганини эслатишди.

«Республикачиларнинг молиялаштириш масаласини орқага суриши ва сиз қабул қилган қарорлар сабаб ҳукумат иши тўхтаб қолиши мумкин. Шу боис, бизнинг талабимиз — учрашувни дарҳол ўтказиш», — дейилади демократларнинг мактубида.

Демократлар республикачиларни икки партия ўртасидаги маслаҳатлашувларни атайлаб рад этаётганликда айблашмоқда. Уларга кўра, ҳозирги жараён сиёсий тортишув эмас, балки бутун давлат аппаратининг ишлашини хавф остида қолдираётган муаммо.

Шу билан бирга, вакиллар палатаси спикери республикачи Майк Жонсон демократларнинг айбловларини рад этди. Унинг фикрича, айнан демократлар ҳукуматни молиялаштириш қонунини қабул қилиш учун амалга ошириб бўлмайдиган талабларни илгари сурмоқда ва шу тариқа иш жараёнини тўсиб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Доналд Трамп мурожаат қилиб, агар 1 октябрга қадар конгрессда икки партия муросага келмаса, федерал ҳукумат иши тўхтатилишини айтганди. Сенат эса шу куни молиялаштиришни давом эттиришга оид икки қонун лойиҳасини рад этган эди.

Вазиятдан келиб чиқиб, яқин кунларда Вашингтонда катта сиёсий баҳслар ва тортишувлар кутилмоқда. Ҳукумат иши тўхтаб қолиши нафақат давлат муассасалари, балки миллионлаб америкаликларнинг кундалик ҳаётига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Демократлар Трампдан ҳукумат ишини тўхташидан қутқаришни сўрамоқда