Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мамлакат олдида турган асосий таҳдид — ташқи давлатларга боғлиқлик эканини таъкидлади. Бу ҳақда РБК Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг ўзини ўзи таъминлаши барча муаммоларга ечим бўлади.
— Мамлакатимизда дунё миқёсида жиддий сиёсий душманлар йўқ. Бироқ иқтисодий ва стратегик соҳаларда бошқаларга таяниш орқали юз бериши мумкин бўлган қийинчиликлар энг катта хавфдир. Агар Ҳиндистон ташқи давлатларга қарам бўлишда давом этса, унинг миллий ўзлигини ҳурмат қилиш туйғуси заифлашади, — деди Моди.
Маълумот учун, Ҳиндистоннинг айни пайтда Россия нефтига бўлган кучли боғлиқлиги катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шунингдек, Трамп президентликка келгандан сўнг мамлакатга нисбатан юқори тарифлар жорий этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!