Бельгия Фаластинни давлат сифатида эътироф этган мамлакатлар қаторига қўшилди.
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Барт Де Вевер БМТ Бош ассамблеяси сессиясида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Бельгия ҳамиша икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаб келган ва бугун Нью-Йорк декларациясини имзолаган давлатлар сафидан жой олди.
"Фақат шундай ёндашув орқали Исроил ва Фаластин халқлари тинчлик ва хавфсизликда бирга яшаш имконига эга бўлади", — деди Де Вевер.
У, шунингдек, Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг Фаластин давлатини рад этувчи сўнгги баёнотларига ҳам эътибор қаратди. Де Веверга кўра, бу сўзлар фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун янада жиддий асос бўлиб хизмат қилади.
"Шу сабабли Бельгия Фаластин давлатини тан олган давлатлар сафига қўшилиб, бутун дунёга кучли сиёсий сигнал йўлламоқда", — дея қўшимча қилди у.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!