date

Польша Беларусь билан чегарани қайта очди

Польша Беларусь билан чегарани қайта очди

Польша ички ишлар раҳбари Марчин Кервински 25 сентябрга ўтар кечаси Беларус билан чегара ўтиш пунктларини яна ишга тушириш ҳақида қарор чиқарди.

Маълумот учун, мазкур чегара ўтиш пунктлари 12 сентябрдан буён "Запад-2025" ҳарбий машғулотлари муносабати билан вақтинча ёпиқ ҳолатда эди.

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқда тарқатган маълумотда:

"Бугун тунги соат 00:00 дан (Тошкент вақти билан 25 сентябрь 03:00) бошлаб Беларус билан чегара ўтиш йўлаклари яна очиладиган бўлди. Бу ҳақдаги буйруқ ҳозиргина имзоланди", — дея қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша Беларусь билан чегарани қайта очди