date

Хитой интернетда салбий кайфият тарқатувчиларга қарши юриш бошлади

Хитой интернетда салбий кайфият тарқатувчиларга қарши юриш бошлади

Хитой кибермакон маъмурияти (ХКМ) виртуал оламда салбий ҳис-туйғуларни тарқатаётган контентга қарши икки ойлик кенг қамровли кампанияни амалга оширишини маълум қилди. Оддий қилиб айтганда, расмийлар интернет троллари ва турли провокаторларга қарши қаттиқ кураш олиб бориш ниятида.

Маърузаларда айтилишича, бу жараёнда асосий эътибор ижтимоий тармоқлар орқали реклама тарқатувчи саҳифалар, қисқа видеолар платформалари ва стрим-трансляция хизматларига қаратилмоқда. Кампанияда тажовузкор тарғиботлар, ёки «ҳаётга салбий муносабат уйғотадиган, яшашдан чарчаш каби кайфиятларни акс эттирадиган» контентларга қарши чоралар кўрилади.

Ҳаракатнинг яна бир асосий йўналиши ёшлар орасида кенг тарқалган, иқтисодий қийинчиликлар ва иш ўринларининг етишмаслиги сабабли пайдо бўлган «санга маданияти»нинг тарқалишига чек қўйишдир. Бу нафақат ёшлар онгига таъсир қилади, балки бутун жамият кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

The Register нашри ёзишича, ижтимоий тармоқлар алгоритмлари кўпинча контентни фойдаланувчи қизиқишига мослаб тақдим қилиб, салбий мавзуларнинг кучайишига туртки бермоқда. Шу боис, янги кампания биринчи навбатда турли салбий фикрларни тарқатаётганлар, ўзини асоссиз танқид қилаётганлар ва муҳокамаларни қўзғатаётганларга қарши қаратилмоқда.

Шу билан бирга, сунъий интеллект орқали тарқатиладиган шафқатсиз ва муросасиз материаллар ҳам тақиқланади. Интернет троллари яширинишга мажбур бўлади, фитна назариялари ва сохта ахборотларга йўл қўйилмайди. Қоидабузарлар қаттиқ жазога тортилиши айтилиб, аммо давлат томонидан қандай чоралар қўлланиши аниқ маълум қилинмаган.

Янги чора-тадбирлар орқали Хитой расмийлари интернет муҳитини софлаштириш, ёшлар орасида соғлом кайфиятни шакллантириш ва виртуал оламда назоратни кучайтиришни кўзламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой интернетда салбий кайфият тарқатувчиларга қарши юриш бошлади